Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туман ҳокими Абдумажид Муллажонов бугун, 18 июль куни оламдан ўтган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу маълумотни тасдиқлади.
Шаҳар маъмурияти Муллажоновнинг ўлими сабабини очиқламаган. Таъкидлаш жоиз, 1970 йилда туғилган Муллажонов 2021 йилнинг март ойидан буён туманда ҳоким бўлиб ишлаб келаётган эди. У Сирдарё вилоятида таваллуд топган, Юридик университети битирувчиси ҳисобланади.