Термизда ўзини ёқиб юборган эркакка ҳокимият ер ажратиб берди

Термизда ўзини ёқиб юборган эркакка ҳокимият ер ажратиб берди
25 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимияти биноси яқинида ўзига ўт қўйган эркак савдо пештахтаси бузилгани ва ҳокимиятдан ўрнига ер майдони ажратилмагани учун бу ишга қўл урганини маълум қилди. Бу ҳақда "Газета.уз" Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар қилди.

Бош прокуратурадан манбага маълум қилинишича, Б.Энинг ўзи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ва ер участкаси олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилмаган. Бироқ унинг турмуш ўртоғи О. Ж. миллий ширинликлар, нон маҳсулотлар ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига эга.

Ўтган йилнинг бошида О.Ж. «Учқизил» маҳалласида ўзбошимчалик билан 50 кв. м майдонни эгаллаб, у ерга умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этади ва пирожка сотишни йўлга қўяди.

Ноябрда Б.Э. оғзаки равишда ноқонуний қурилма бузилиши тўғрисида огоҳлантирилади. Декабрда у оиласи билан қурилмани бузади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан ўзбошимчалик билан қурилган бунёд этилган қурилмалар аниқланган тақдирда, қурилмани барпо этган шахс 15 кун ичида ихтиёрий равишда иншоотни бузиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилиб, баённома тузилиши белгиланган. Бу ҳолатда ноқонуний иншоот кўнгилли равишда бузилади, баённома тузилмайди.

Термиз тумани ҳокимияти 28 февралдаги 1074-сонли буйруғи билан Б.Э.га 40 кв. м майдонли ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ва бу ерда кўчма савдо пештахтасини қуришга рухсат берди. Б.Э. ҳеч кимга эътирози йўқлиги ва воқеадан афсусда эканини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фозилжон Юлдошев 2 март 2019 14:59
    Ассаламу алекум мен бу вазиятан батаррок огиррок вазиятта ман лекин хамани дуньё караши хар хил булади экан 1) Агар хокимят харакати конуни бузганда эди улар куриб бермасти, демак, узига жабир киган одам дузахи ва уз хиссини уйлийдиган инсон хисобланарди. 2) Агар шахс узини хаклигини билиб юкори ташкилотларга мурожат килиб яни хокимни харакатини гайри конуний топиб конун олдида жовобга тортиб бошкалар учун яни юкори лавозимда утирган шахслар учун ибрат буларди. Ва шу билан халкни манфатини яни конун Узбекистонимизда яхши ишлаш учун биз фукоролар хар бир шахсни конун доирасига тортишимиз керак ( Конун олдида хама баробар) . 3) Хокимятка эса бу иснод уят Президентимизни уйламайдиган шахслар бу хокимликта утирибти бу инсон шу дарагача бориш керак эдими деган савол тугилади ? Хоким деганда бу конунди билган хатога йул куймайдиган шахарнинг эгаси хисобланади яни шу унга топширилган шахарни Президенти колаверса Отаси хисобланади агар у бир шахарни халкини кунглини ололмаса уз оиласидай куролмаса унака хокимларни урнини алмаштириш керак ахир уни олдида пракуротура суд ижролари илмидан лавозимидан тасано вокиб туради. Агар конунди яхши урганмаган буса узлаштирмаган бусса юридик шахслар билан маслахат кимийдими. 4) Хозирги килинган хокимни харакати жуда куп одамларни адаштиради.... а демак шундай киса булар экан ё бошка бошка ноёб фикрларга .... Сурхандарьё вилоят хокими куп нарсадан хабари йоклигига амин ман чунки мен хам огир вазиятка кирган ман ва хама юкори ташкилотларга мурожат эткан ман лекин ханузгача адолат тополмаяпман. Мани харакатимдан чарчатиб куймаган нарса бу мани шу юрти фукоролигим, мен охирги нафасим колгунча бу адолатни урнатаман ва мунга амин ман чунки мен конун олдида хак. Амир Темур айтканидек 《Куч адолата 》
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Термизда ўзини ёқиб юборган эркакка ҳокимият ер ажратиб берди