Шу кунларда тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи юзасидан турли хабарлар тарқалди. Мусулмонлар идораси ушбу хабарларга муносабат билдирди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш мақсадида навбатдаги даволаниш муолажаларини олмоқда. Унга малакали шифокорлар керакли муолажаларни қилаётгани маълум қилинди. Ҳозирда муфтийнинг саломатлиги барқарорлиги таъкидланди.
Мусулмонлар идораси ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш гуноҳ эканлигини ва бунинг учун қонуний жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.