2019 йил 17 февралда Тошкентдаги Республика перинатал марказида (СамПИ) урганчлик Собировлар оиласида 3 чақалоқ дунёга келган.
Чақалоқларнинг отаси Жасур Собировнинг маълум қилишича, туғилган икки ўғил ва бир қиз ва онанинг аҳволи яхши. Гўдакларга Фарзона, Фарҳод ва Фаррух деб исм беришган.
Ўзбекистонда учизак фарзандлар туғилиши анча кўпайиб қолди. Уч чақалоқли бўлган оилаларга президент номидан ҳокимлар машиналар беряпти. Бу оилага Тошкент ҳокимияти машина берадими ёки Хоразм?
Муҳими бу эмас, учизаклар умри узун бўлсин, дейилади ZedNews тарқатган хабарда.