Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўлаш тизимига ўзгаришлар киритилди

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўлаш тизимига ўзгаришлар киритилди
Ҳукуматнинг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига 28 февраль куни ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда "Sof.uz" хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электр энергияси шартномада кўрсатилганидан 5 фоиздан кўп истеъмол қилинганда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу тўлов бир ярим баравари миқдорида ундирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва газ етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб 5 кун олдин Бюрога мурожаат қилишлари лозим. Илгари фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.

Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса — кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади. Илгари бу муддат 12 ойни ташкил этган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўлаш тизимига ўзгаришлар киритилди