Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти

Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик билан ўғриланиб кетгани ва энг охирги хабар — унинг ўз камерасида жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, замонавий ахборот тилида айтганда, “фейк” эканини билдиради. Буларнинг барчаси аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилаётган ахборот хуружларидир. Юртимиз аҳолиси ва айниқса, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлардан мазкур хабарларга ишонмасликни ҳамда бирон маълумот тарқатишдан олдин унинг нечоғли ҳақиқатга мослигини текшириб кўришлари ва аниқ далилларга асосланган ҳолда ахборот узатишларини сўраймиз.

Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани масаласига келсак, маҳкума айни пайтда тинч ва хотиржам ўзининг ўталмай қолган жазо муддатини белгиланган умумий колонияда белгиланган тартибда ўтамоқда. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, айни пайтда Г. Каримова соғ-саломат, дея хабар қилади "Халқ сўзи" Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова берган маълумотга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

  1. нодирбек 20 март 2019 10:48
    Туғрисини айтганда манга умуман фарқ йук бу опани давно отиб юбориш керак эди сабаби ўзини манфаатини ўзгаларни кидан устун қўйган бу давлатни отасини қизи номуссиз ва набокордир
  2. босс 19 март 2019 06:56
    Нима бусаяам ота Онани дугосини олиш керак пул топилади .Еэмони Кусмоги Бор.
  3. Равшан 12 март 2019 13:39
    Хукуматимиз рахбарлари узлари билишади.
    Яхши булса ошини ейди, ёмон булса бошини.

    Хар бир инсонни уз муаммоси бор.
    Узбекистон Республикаси фукаролигини олиш масаласини тезлаштириш керак.
    Ота онамизни куришга боролмаяпмиз, бир марталик виза 80 доллар, йилда бир бор зурга куряпмиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти