Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари, блогерлар, вайнерлар, стриммерлар ўзларининг сахифаларида Giveaway ташкил этиш ҳолатлари кўпайди. Бундан ташкилотчилар ютуқ сифатида қимматбаҳо совғалар қўйишмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, айрим ҳолатларда бундай ютуқли ўйинлар ташкилотчилари сохта совғалар қўйишмоқда. Айримлар хатто ўзига тегишли бўлмаган нарсани совға дея кўрсатаётгани ва IPhone’ларнинг шунчаки қутиларини кўрсатаётгани маълум бўлди.
Таъкидланишича, агентлик бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари алданиб қолмаслиги учун Giveaway’чиларга огоҳлантирув хати юборган.