Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркордан 400 минг доллар пора олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда бугун.уз нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу хабарлар тарқалгач ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев билан боғланилган. Матбуот раҳбари ушбу хабарлар асоссиз эканини ва ҳозирда ҳоким Тошкентда даволанаётганини айтган. Жумабоев бу бўйича яқин вақтлар ичида расмий маълумот берилишини таъкидлаган.
Дилмурод Жумабоев фуқаролардан миш-мишларга ишонмасликни сўраган. Шу билан бирга, ёлғон ахборот учун жазо борлиги эслатиб қўйилган.