Маълум бўлишича, италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи туширилган кроссовкаларни тақдим қилган. Шундан сўнг тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни кескин танқид қилган. Уларнинг аксарияти давлат рамзлари ишлатилганига эмас, балки унинг нархига эътироз билдирган.
Адлия вазирлиги ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддасдир. “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғининг тасвирланиши ҳурматсизлик ҳисобланади, – дейилида муносабатда.