Тошкентда ўз қизини сотмоқчи бўлган қиз ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 17 май куни пойтахтда содир бўлган. ИИББнинг маълумот беришича, қўшни республикадан келган О. А. билан танишиб қолган. Сўнгра О. молиявий томондан қийналиб қолганини айтиб, А.дан 13 ёшли қизини 3,5 минг долларга сотишда ёрдам сўраган. Шундан сўнг А. ўйлаб кўришини айтган ва кейинчалик керакли органга мурожаат қилган.
Улар эртаси куни учрашишган ва О. қизини айтилган пулга сотаётганда ушланган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, аёл жазоланган.