«Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйинининг 103-ютуқлар тиражида 839 126 400 сўм ютиб олган омадли инсон аниқланди.
Ютуқ соҳиби Ялгашев Баҳромнинг сўзларига кўра, у «Омадлотто» ва «Шарқона лотто» лотереяларини мунтазам равишда ўйнаб келади. Бунгача 2 ва 3 категориялар бўйича ютуқ соҳибига айланган юртдошимиз бир кун келиб Жекпот соҳиби бўлишига ҳам чин дилдан ишонган.
Ҳамюртимиз ушбу ютуқнинг бир қисмини ҳайрия ишларига сарф қилишни режалаштирган. Шунингдек, ютуқнинг қолган қисмини эса банкка қўйиш истагини билдирган.