Ижтимоий тармоқларда автомашина томига чиқиб, уни бошқараётган ҳайдовчи видеоси тарқалди.
Видеолавҳада ҳайдовчини у билан бирга ҳаракатланаётган дўстлари видеотасвирга олганини кўриш мумкин. Дастлаб ҳайдовчи машина томида ҳаракатланган бўлса, ундан сўнг бошқарувни салон ичида давом эттириб бир нечта хавфли ҳаракатларни амалга оширган.
Воқеа катта эҳтимол билан Тошкент шаҳрида тунда содир бўлган. Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.