Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимларининг янги формасининг сурати тарқалди.
Бугундан ички ишлар ходимларининг янги формаси синов тариқасида амалиётга жорий этилди, дея хабар қилмоқда Zed News.
Аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Жўраев, “Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим. Ҳозир янги форма масаласи атрофлича кўриб чиқиляпти, тез орада тақдим қиламиз”, деб маълум қилган эди.