Саха Республикасида ўзбекистонликларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаётганлиги маълум қилинди

Саха Республикасида ўзбекистонликларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаётганлиги маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигин Саха Республикасидаги вазият тўғрисида ахборот берди.

Қуйида вазирликнинг ахборотини ҳавола қиламиз.

Россия ОАВда Марказий Осиёдан борган меҳнат мигрантларига қарши намойишлар ҳақида маълумотлар тарқалди. Намойишлар келиб чиқишига зўрлаш сабаб бўлиб, Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси бунда асли Қирғизистон Республикасидан бўлган фуқарони айбдор деб топди.

Мазкур можаро бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида фавқулодда ишчи гуруҳи тузилди.

Келиб тушган маълумотларга кўра, бугунги кунда Саха Республикасида 11 250 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Вазирлик ходимлари Ёқутистондаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Едгоров билан боғланди. Етказилган маълумот бўйича ҳозирги кунда вазият кескин эмас, юртдошларимиз ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Шунга қарамай, диаспора вакили эҳтиёткорликни сақлаб, одамлар оммавий тўпланадиган жойларга заруратсиз бормасликка чақирмоқда.

Шунингдек, вазият Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакили – Саиднўъмон Мансуровнинг жиддий назорати остида бўлиб турибди. Унинг маълумотларига кўра, Саха Республикасидаги вазият барқарорлашган.

Саха Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Москвадаги +7 (903) 507-76-67 ёки Тошкентдаги +998 (71) 200-06-00 “ишонч тармоқларига” мурожаат қилишларини сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Саха Республикасида ўзбекистонликларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаётганлиги маълум қилинди