Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум қилинишича, тармоқларда спортчи ўлдирилишидан олдин қотилларидан бирини 20 киши бўлиб қуролланган ҳолда таҳқирлагани ҳақида хабарлар тарқалган. Улар фуқаро З.ни 19 июль куни «Виктория» тунги клубида туғилган кун бўлаётган вақтда пичоқ билан қуролланган ҳолда олиб кетган. Хабарларда сўнгра улар З.ни кийимларини ечиб таҳқирлагани ва ҳолатни видеога олиб, қаршилик кўрсатса видеони тарқатиб юборишини айтгани қайд этилган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолатларга тергов давомида баҳо берилади. Таъкидланишича, спортчи Элбек Раҳимов томонидан таҳқирлангани айтилаётган З. унинг ўлимига алоқадорлар қаторида ҳибсга олинган. Мазкур маълумот «Nasafnews» нашри томонидан эълон қилинган.