Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун ёзги таътил вақти тугаб бормоқда.
Шундан келиб чиқиб, мактабларида ўқиш қачондан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари учун дарслар 6 сентябрдан бошланади.
Мактаб ўқувчиларига шунингдек, мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 кун кетма-кет дам олиш бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.