Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирда Жентрани кийимсиз ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилган.
Ҳайдовчи билан мулоқот қилинганда у маст ҳолатда экани маълум бўлган. Шундай бўлсада, ҳайдовчи буни тан олмаган ва сўнгра экспертизага олиб борилган. У ерда эса фуқаронинг алкогол ичимлик истеъмол қилгани тасдиқланган.
Автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.