Тараққиёт табиатга путур етказилиши ҳисобига бўлмаслиги керак

Тараққиёт табиатга путур етказилиши ҳисобига бўлмаслиги керак
Ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиши инсонлар соғлигига ўнглаб бўлмас даражада катта путур етказади. Хусусан, автомобиллар, саноат корхоналари чиқарган дудлар мавжуд ҳаводан нафас олувчиларда ўпка, юрак ва мия касалликлари нисбатан анча кўп учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳаво ифлосланиши келтириб чиқарган хасталиклар туфайли ҳар йили дунёда 7,5 млн.дан ортиқ одам вафот этяпти. Шу боис мамлакатимиз учун ҳам атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш – ҳаёт-мамот масаласи. Бинобарин, кеча Президентимиз раислигида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши ва унда аниқ чора-тадбирлар белгиланишини юртдошларимиз, жумладан, партиямиз фаоллари ҳам астойдил маъқуллаяпти.

Йиғилишда шу йил куз ойларида автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида 55 миллион дона, келгуси йил баҳор мавсумида 70 миллион дона тут, павловния, чинор, эман, ёнғоқ, жийда, терак каби мевали ва манзарали дарахтлар экиш вазифаси қўйилди.
Дарахтларни парваришлаш учун ҳар бир маҳаллага биттадан, туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига камида 5 нафардан ишчи бириктириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳокимларга шаҳарлар ва туманлар марказларидаги 4 минг 500 километр ички ирригация тармоқларини тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Шаҳарларда яшил ҳудуд ва жамоат парклари ташкил қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Яшил ҳудуд ва жамоат паркларидаги дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида экология полицияси ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, чиқиндиларни ножоиз жойга ташлаш, браконьерлик каби ҳолатларга қарши курашиш вазифалари юклатилади. Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Табиатга бефарқ бўлмаган бир фуқаро ҳамда партия вакили сифатида экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо кучайтирилишини ҳам тўла қўллаб-қувватлайман. Мутахассислар айтаётганидек, Ўзбекистон чўл-дашт зонасида жойлашган. Яъни, дарахт, умуман, ўсимлик ўстириш жуда қийин. Жавобгарлик ҳам шунга яраша бўлиши айни муддао.

Бизнингча, табиатни асраш, дарахтзорларни кўпайтириш фақат айрим ташкилотлар эмас, балки ҳаммамизнинг юмушимизга айланиши зарур. Жумладан, партия ҳам ўз имкониятлари доирасида ана шу эзгу ишга ҳисса қўшишга қодир ва бу борада муайян ташаббусларни илгари суряпти.
Мухтасар айтганда, саноат ривожланиши, шаҳарлар кенгайиши, умуман, ҳар қандай тараққиёт табиатга путур етказиш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Беҳзод Исроилов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси ходими

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тараққиёт табиатга путур етказилиши ҳисобига бўлмаслиги керак