Узрепорт ТВ телеканалида пойтахт кўчаларида қоида бузган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича рейд ўтказилгани юзасидан репортаж эфирга узатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шундай рейдларнинг бирида Нексия-3 ҳайдовчиси бўлган аёл ЙПХ ходими томонидан тўхтатилишига қарамай бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва қувиб етиш орқали у тўхтатилган. Аёл тўхтатилганига қарамай ходимларга қаршилик кўрсатишда давом этган ва ўзини камерага “вазир ўринбосарининг иккинчи хотиниман” дея таништириб, ходимларга таҳдид қилган. Шунингдек, аёл билан бирга унинг ёнидаги эркак ҳам ходимларга жиддий қаршилик кўрсатган.
Аёл у эркакни ўзининг укаси дея таништирган. Эркак “ўзини босиб оломагач” ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан олиб кетилган.