Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида торнадо кузатилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса 25 август куни соат 15:00 ва 16:30 орасида кузатилган. Таъкидланишича, бу Тожикистоннинг баланд “Помир” тоғликларидаги юқори босимли ҳудуд ҳамда Фарғона водийси вилоятларида паст босимли ҳудудларнинг кескин ривожланиш фонида юз берган.
Ушбу табиат ҳодисаси оқибатида айрим жойларда кичик шамол уйирмалари, бошқача айтганда, қуюн ҳодисалари — торнадо кузатилган.
Ўзгидрометнинг ёзишича, ушбу ҳодиса зоқ муддатли ёғингарчиликсиз ёз кунларида тез-тез кузатилади ва Ўзбекистон шароитида хавфли пўртаналарни келтириб чиқармайди.