Самарқанд вилоятида аёл ўз фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 1997 йилда туғилган аёл 24 август куни ушланган. У 17 кунлик қизини сотмоқчи бўлган.
Аёл чақалоқ учун 4 минг доллар талаб қилган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.