“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди
Пойтахтимиздаги Наврўз “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар қилди.
“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга мана икки йилдирки ҳали ҳануз давом этиб келаётган пандемия шароитида эътибор янада кучайтирилди.

Хусусан, жойларда, айниқса энг чекка ҳудудларда, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни турли касб-ҳунарларга ўқитиш, ишга жойлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Ҳар бир депутат - юз аёлга кўмакчи”, “Фаровон аёл” каби мақсадли партиявий лойиҳалар ўтказиб келиняпти.

Барча тадбирлар партия “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, тажрибали тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Ушбу “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ана шундай партиявий лойиҳалар сирасига киради.

Танлов иштирокчилари давлатимиз томонидан сўнгги беш йилда эркин ва фаровон жамият қуриш, аёлларни ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш каби йўналишларда аввал мисли кўрилмаган тизимли ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидладилар. Энг асосийси - бу каби эътибор натижаси ўлароқ, мамлакат иқтисодиётининг таянч устунларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр хотин-қизларимиз етишиб чиқмоқда.

O‘zLiDeP ана шундай фидойи хотин-қизларнининг яратувчанлиги, бунёдкорлиги, меҳнатларини улуғлаш, жамоат ишларидаги ўрни ва мавқеини юксалтиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилган кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорликка оид касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш ва энг асосийси партия Дастурий мақсад ва вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов натижасида тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларда 150 га яқин партиянинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 20 минг нафарга яқин хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

Беш йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу танловда 10 минг нафар, бу йилги туман, шаҳар ва вилоят босқичларида эса 2 минг нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди. Вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар тадбиркор ва фермер аёллар Республика босқичигача етиб келди.

Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши кўрик танлов иштирокчиларида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, Мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Ишбилармон аёлларнинг чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган 1, 2, 3 – ўринни олган иштирокчилар номи эълон қилиниб, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди