Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган аёлларни аниқлаш бўйича тунги рейдлар ўтказилмоқда. Ҳуқуқ тартибот органлари август ойида ушбу иш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳуқуқ тартибот органлари 359 нафар фоҳишаларни аниқлаган. Қизлар Чилонзор туманида ушланган.
Қизларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва улар жаримага тортилган. Бундан ташқари, 26 ҳолатда фоҳишахона сақлаганлар ёки улар билан ҳамкорлик қилганлар ҳам аниқланган.