Август ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва ҳудди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари +15…+20 даражани, кундуз кунлари эса +30…+35 даражани
ташкил этади.
Сентябр ойининг биринчи беш кунлигида — Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари ҳарорат +36…+39 даражагача кўтарилади.