Кеча ижтимоий тармоқларда Ёшлар телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилган дастур видеолавҳаси тарқалди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Ушбу видеода бошловчи эфир вақтида хушидан кетиб, йиқилганини кўриш мумкин. Телеканал маъмурияти ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унда айтилишича, бошловчи Заҳро Қиличева ўзини ёмон ҳис қилганига қарамай йиқилиб тушгунга қадар ўзини профессионаллигини намоён этган.
Бошловчи ўзини ҳолсиз сезган ва боши айланган. Қиличевага тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда аҳволи қониқарли. Унинг соғлиғига хавф солувчи ҳеч нарса йўқлиги маълум қилинди.