Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 28 ёшли эркак 12 ёшли қизни ўғирлаб, зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда Насафньюс нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак уҳлаб ётган қизни кўрпага ўраб олиб қочган ва пахта даласида зўрламоқчи бўлган. Лекин қиз унинг қўлидан қочиб кета олган. Қизнинг онаси уни шифокорларга кўрсатган. Экспертиза натижаларига кўра қизи соғлом бўлган. Фақат мия чайқалиши ва боши ҳамда қулоғидан лат егани маълум қилинган.
Вилоят ИИБнинг маълумот беришича, эркакка нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.