Сирдарё вилоятида ҳоким ўринбосари вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саодат Мирзаева 51 ёшида оламдан ўтган. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати Мирзаеванинг ўлими сабабини очиқламаган.
Таъкидлаш жоиз, Саодат Мирзаева 2020 йил 26 июндан буён ҳоким ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.