Самарқанд давлат университетида янги 2021-2022 ўқув йили тантанали равишда бошланди

Самарқанд давлат университетида янги 2021-2022 ўқув йили тантанали равишда бошланди
Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида янги ўқув йилига старт берилди. Самарқанд давлат университетида ўқув йили тантанали равишда, кўтаринки кайфиятда бошланди.
Самарқанд давлат университетида янги 2021-2022 ўқув йили тантанали равишда бошланди

Янги ўқув йили очилиш маросимида Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Аҳмаджон Солиев нутқ сўзлаб, барча ёшларни талабалик бахтига муяссар бўлгани билан мубаракбод этди. Уларга янги ўқув йилида янги марралар, натижаларга эришини тилаб, ўқув йилини расман очди.

Тадбирда сўз олганлар, юртимизда сўнгги йилларда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида қабул квоталарнинг ошганлиги, алоҳида имтиёзларнинг жорий этилганлиги, таълим сифатида бўалётган ўзгаришлар ҳақида алоҳида таъкидлади.

- Самарқанд давлат университети тарих факультетига давлат гранти асосида қабул қилиндим, - дейди Самарқанд давлат университети 1 босқич талабаси Маржона Нарзуллаева. Талабалик бахтига муяссар бўлганимдан жуда ҳам ҳаяжондаман. Ҳозир буни сўз билан ифодалаб беролмайман. Мен келажагимни Самарқанд давлат университети билан боғлаганимдан фахрланаман.

- Самарқанд давлат университетига иккинчи йил ҳужжат топшириб, хотин-қизларга ажратилган квота асосида давлат гранти билан талаба бўлдим, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Самарқанд давлат университети 1 босқич талабаси Умида Ҳасанова. Президентимиз ташаббуси билан ажратилган ушбу квота менга ўхшаган талаба бўлиш орзусидагилар учун катта имкониятдир. Ёшларимизга шундай имкониятлар яратиб берилаётган экан, биз шижоат билан, катта ташаббуслар билан олдинга ҳаракат қилмоғимиз, яхши ўқишимиз даркор.

Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида янги 2021-2022 ўқув йили тантанали равишда бошланди