Қашқадарё вилоятида блогер ва унинг шериги ҳибсга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чироқчида яшовчи Ҳумоюн Умрзоқов таниши билан ўзаро тил бириктириб ички ишларга ёлғон хабар берган. Фуқаро “102” рақамига 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси «Ваз 2106» автомашинаси ўғирлаб кетилди дея хабар берган. Аслида у машинасини бошқа жойда эшикларини очиқ ҳолда қолдириб кетган. Тезкор тадбир давомида блогернинг ёлғон хабар бергани очиқланди.
Ҳолат юзасидан блогер ва унинг танишига нисбатан ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми «а»,«б» бандлари (айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, ғаразгўйлик ниятида ёлғон ахборот бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар ҳибсга олинган. Тергов олиб борилмоқда.