Кеча, 6 сентябрдан бошлаб пойтахтда тирбандликлар юзага келмоқда. Ушбу муносабат билан тошкентликлар ўз эътирозларини билдирмоқда.
Тошкент Транспорт бошқармасининг маълум қилишича, ушбу тирбандликларга таътил мавсуми тугаши, мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари бошланиши билан енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сони кўпайгани сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, бундай тиғиз вақтларда Тошкент шаҳар аҳолиси учун жамоат транспортининг 1 397 та ҳаракат таркиби: 850 та автобус ва 547 та микроавтобус хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, 7:30 дан 9:00 гача метрополитенд поездлар Чилонзор метро йўналишида 3 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 4 дақиқа ва Юнусобод йўналишларида 7 дақиқалик оралиқ масофа билан ҳаракатланаётгани таъкидланди.