Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўртасидаги оммавий жанжал видеоси тарқалган эди. Пойтахт ИИББ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Бошқарма изоҳида тарқалган видео “Мактаб” сериалидан олинган лавҳа экани айтилган. Видеода сериалдаги жанжалли вазият акс этган.
ИИББ сериалда қаҳрамонлардан бири жанжал вақтида акасини ҳимоя қиладиган лавҳа борлигини таъкидлади. Иккита қаҳрамон ҳам мактаб ўқувчилари. Мавжуд маълумотларга кўра, видеони актёрлардан бири тарқатган.