Аввалроқ Навоий вилоятида ўқувчи қизлар ижтимоий тармоқ орқали сўкиниб жонли эфирга чиққани ҳақида ёзган эдик.
Таъкидланишича, тармоқларга чиққан қизлар 2005 йилда туғилган Ж.А, Т.Ж ва Р.Ж экани маълум бўлган. Қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактабда ўқийди.
8 сентябрь куни ҳолат мактаб ўқувчиларининг ота-онаси иштирокида муҳокама қилинган. Қизлар қилган иши учун узр сўраган ва улар шунчаки ҳазиллашмоқчи бўлишган. Иш ҳозирда балоғатга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига юборилган.