Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ мактаб ўқувчилари дарсда полда ўтирган ҳолда қатнашгани акс этган видео тарқалди.
Видео изоҳида ҳолат Яккабоғ туманида содир бўлгани айтилган. Маълум бўлишича, ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Таъкидланишича, бу бўйича ишчи гуруҳ тузилган ва улар ҳозирда лавҳанинг ҳаққонийлиги ўрганмоқда. Якунда ҳуқуқий бахо берилиши маълум қилинди.