Аввалроқ актёр Жасур Кенжаев машина ҳайдайдиган аёлларни танқид қилгани ҳақида ёзган эдик. Актёр аёллар қоида бўйича машина ҳайдашни ҳеч қачон ўргана олмаслигини айтган.
Бугун, 11 сентябрь куни Кенжаев йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жазолангани маълум қилинди. Мавжуд маълумотларга кўра, актёр хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда машина бошқарган ва телефонга видео олган.
Шундай қилиб, Кенжаев йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жарима тўлаши керак бўлади. Ҳозирча актёрнинг ўзи бунга изоҳ бергани йўқ.