Наманган вилоятида 5 нафар фарзанди учун алимент тўламаган эркак жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, наманганлик эркак 3та хотинга уйланиб турли сабабларга кўра ажрашган. Таъкидланишича, у биринчи хотинидан битта фарзанд, иккинчисидан учта ва учинчисидан бир нафар фарзандли бўлган. Уу сабабга кўра у умумий ҳисобда 5 нафар фарзанди учун алимент тўлаши керак бўлган. Эркак ушбу талабни бажармаган ва унинг иши судга оширилган.
Суд қарорига кўра эркак 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.