Жиззах вилоятида ЙПХ ходимлари алкотестр ўрнига қоғозли стакандан фойдаланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 10 сентябрь куни Сайилгоҳ кўчасида рўй берган. Аниқланишича, ўша куни ЙПХ ходимлари маст ҳолатдаги фуқароларни аниқлаш бўйича рейд ўтказган ва Кобальт автомобилини тўхтатган. Шунда ходим фуқаронинг спиртли ичимлик ичканми йўқми аниқлаш учун алкотестр ўрнига қоғозли стакандан фойдаланмоқчи бўлган. Бунга жавобан фуқаро бу ишни қилмаслигини ва фақатгина алкотестрдан ўтишини айтган. Шундан сўнг ходим уни қўйиб юборган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ахборотида ушбу воқеада иштирок этган барча ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъкидланган. Ҳозирда хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда вилоят ЙҲХБда 7 та Meta алкотестри ва 6 та Alko Stop 8000S алкотестри мавжуд.