Маълум бўлишича, биринчи қор видеоси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тарқатилган.
Ҳисор давлат қўриқхонаси илмий ходимлари 2021 йил 10 сентябрдан 13 сентябрга қадар Ҳисор давлат қўриқхонасининг Мираки бўлими Сепоя Хужақулбарс, Гўрдара ва Танхоздарё бўлимнинг Бедил, Гажаксой сойларида кузатув ишларини олиб бориш жараёнида ҳавонинг ўзгариши натижасида биринчи қорнинг гувоҳи бўлдилар, – дейилади қўмита ахборотида.