Тошкент шаҳрида хизмат вақтида автомобиль ичида ухлаб ётган ЙПХ ходими ухлаб ётгани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг ЙҲХББ ҳолат бўйича муносабат билдириб, хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилган эди.
Таъкидланишича, текширув якунланган ва ходим видеодаги хатти-ҳаракатлари ҳамда ишга масъулиятсизлиги сабаб ишдан олинган.
Шунингдек, унинг раҳбари ҳам интизомий жазоланиши маълум қилинди.