Аввалроқ дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, 29 ёшли Камолиддин Расулов вафот этгани ҳақида ёзган эдик. Спортчи пичоқлаб кетилган эди.
Қотиллик шу йил 13 сентябрь куни пойтахтнинг Учтепа туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра спортчи 30 ёшли Ш.Т.га витамин сотган ва у ушбу витаминларни истеъмол қилгач, соғлиғи ёмонлашган ва шундан сўнг улар ўртасида жанжал юзага келган. Шу вақтда Ш.Т. спортчини пичоқлаб ташлагани айтилган эди.
Учтепа тумани прокуратураси Расулов қорни ва кўкрак қафасига пичоқ санчилганидан вафот этганини айтган. Спортчи шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган. Воқеа жойида ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда гумонланувчи Ш.Т. ушланган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.