Тошкент вилоятида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.