Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги дўкондан 5100 доллар ўғирланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 cентябрь куни содир бўлган. Дўкон эгаси ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўша куни дўконга икки нафар чет эллик фуқаро келганини ва 100 долларни иккита 50 долларликка майдалаб беришни сўраганини, шу вақтда унинг сейфида бўлган 5100 долларни ўғирлаб кетганини айтган. Тезкор тадбир давомида ушбу иш доирасида икки нафар эронлик эр-хотин ушланган. Улар Тошкентда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.