Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ раҳбарининг ўринбосари вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Азиз Аҳмедов ЙПХ ходимлари томонидан ушланаётган вақтда оламдан ўтган.
Прокуратура ушбу жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлар якунланганини маълум қилди. Ҳозирда ЙПХнинг икки нафар инспектори гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
Иш судга оширилган. Ҳозирча суд қачон бўлиши маълум эмас.