Тошкент шаҳридаги 2 - автобус саройига қарашли 199-сонли автобус ҳайдовиси йўловчилар устидан кулди.
Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва йўловчилар билан боғлиқ видео тарқалди. Тарқалган видеода 199-сонли автобус ҳайдовчиси Чирчиқ шаҳридаги жисмоний тарбия университети олдидиа тўпланиб турган йўловчиларга эшигини очмай, уларни миндирмасдан юриб кетган. Шундан сўнг барча йўловчиларни орқасидан югуришга мажбур қилган. Бу эса ўз навбатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди. Эеро автобус йўналишлари ҳайдовчиларининг вазифаси аҳолига қулайлик яратиш эмасми?
Шу ўринда мутасаддилардан бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун тегишли чора кўришларини сўраб қолган бўлар эдик.