Хабар қилинганидек Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда Янги Сергели МФЙда яшовчи Мирсоли Ниёзов "Сергели 8" мавзесида жойлашган “Утопия” тунги клубининг иш фаолияти аҳолини безовта қилаётганини маълум қилди. У ерда тез-тез жанжал бўлиб туриши, ёшлар клуб олдидан ўтиб-қайтишда муаммо туғилаётгани айтилди, дея хабар қилди ЎзА.
Ж.Ортиқхўжаев мутасаддиларга ўша ҳудудда Патруль-пост хизмати назорат буткаси ўрнатиш чораларини кўриш, тадбиркор фаолияти аҳолига зарар келтирмаслиги кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ мазкур клубда келиб чиққан жанжал виделавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.