Тошкент вилоятида йирик гиёҳфуруш қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, гиёҳфуруш ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган махсус рейд давомида ушланган. Эркак Бекободда қўлга олинган.
Таъкидланишича, ушланган эркак 1981 йилда туғилган Э.А. бўлган. Гумонланувчи 1 кг гашишни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.