Тошкент метросида навбатдаги техник носозлик содир бўлди, дея хабар қилди "Тошкент метрополитени" УК.
Маълум бўлишича, бугун, 27 сентябрь куни соат 10:20ларда Халқлар дўстлиги бекатида метрода техник носозлик содир бўлган. Хавфсизлик мақсадида йўловчилар туширилган ва поезд техник кўрик пунктига жўнатилган.
Тошкент метрополитени йўловчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.