Самарқандда газ йўқлиги учун йўлни тўсиб, норозилик билдирган фуқаролар жазоланди

Самарқандда газ йўқлиги учун йўлни тўсиб, норозилик билдирган фуқаролар жазоланди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида аҳоли газ йўқлиги учун йўлни тўсиб, норозилик билдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 26 сентябрь куни соат 12:10 да Самарқанд тумани «Янгиариқ-1» МФЙ, Чунгул кўчасида яшовчи 13 нафар фуқаро табиий газ йўқлигидан норозилик билдириб, Самарқанд М-37 автомобиль йўлининг 8—9-километрида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, йўлни тўсиб қўйган.

Таъкидланиишча, мазкур маҳалла 2015 йилда газдан узилган ва уларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб турилган. Лекин, 2021 йилнинг 29 июлдан бери бу маҳаллага суюлтирилган газ баллонлари олиб келинмаган. Вилоят ИИББнинг маълум қилишича, фуқаролар Самарқанд туман ҳокимияти биносига олиб келиниб, туман ҳокими, вилоят ва туман ИИБ раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Суд қарорига кўра икки нафар ташкилотчига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 11 нафарига жарима тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. одил 28 сентябр 2021 21:15
    Газ канторачи сабабчилар уларку улархам ЖАЗОЛАНДИМИ!?
  2. Юсупов Абдурашид 28 сентябр 2021 21:14
    Туман газ идораси газ билан та'минламаса кучада харакатланаетган автомашиналарда нима айб ?!
  3. Мард 28 сентябр 2021 13:50
    Иликни Хоким таекни етим.янгиУзб маколи
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда газ йўқлиги учун йўлни тўсиб, норозилик билдирган фуқаролар жазоланди