Фарғона илояти Данғара тумани солиқ инспекцияси бошлиғи шериклари билан ҳамкорликда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманнинг бош солиқчиси А.Т. собиқ ходимлари М. ва К. билан собиқ ходимлари М. ва К.ни ишга қабул қилиб, бир гуруҳ фуқаролар билан хўжалик субъектлари ташкил қилган. Корхоналарнинг солиқ ҳисоботлари инспекцияга топширилиб, шахсий ҳисобидаги қарзларини бошқа МЧЖларга қўшиб юборган.
Таъкидланишича, ушбу гуруҳ жиноий фаолияти давомида давлатга 4 миллиард 300 миллион сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда айбдорларга жазо тайинланган.