Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Маълум бўлишича, октябрь ойининг бошида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди. Юртимиз ҳудудига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Шундан келиб чиқиб, 1-3 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 12-17 даража, тунда эса 0-5 даражани ташкил қилади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғиши ва у қорга айланиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади.