Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари ҳайдовчининг мастлигини аниқлаш учун алкотестер ўрнига қоғоздан фойдаланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Воқеа юзасидан тарқалган видеога ЙҲХББ изоҳ берди. Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 27 сентябрь куни соат 20:30 ларда содир бўлган.
Айни вақтда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинди. Таъкидланишича, вилоятда 17 дона махсус алкотестер мосламалари бор.